Ўзбекистон элчиси ва Польша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
Июнь 12, 2024. 10:41 • 34 сония
• 550
ВАРШАВА, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар.
Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади