Logo

Ўзбекистон элчиси Венгрия Миллий мажлиси спикери билан учрашди

Октябрь 04, 2025. 13:43 • 41 сония

252
Ўзбекистон элчиси Венгрия Миллий мажлиси спикери билан учрашди

БУДАПEШТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Венгрия парламенти спикери ушбу мамлакатда Ўзбекистон элчихонаси очилганини қутлади ва бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган ҳамда оқилона қадами бўлганини алоҳида таъкидлади. «Бу қадам узоқ йиллик дўстона алоқаларни кенгайтириш учун янги уфқларни очмоқда. Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларингиз Венгрия парламенти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади», деди Миллий ассамблея раҳбари.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорликни янада жадаллаштириш, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлажак икки томонлама тадбирлар ва ташрифлар алмашинувига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар конструктив мулоқотни чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш