Logo

Ўзбекистон элчиси Эрон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Январ 22, 2024. 14:32 • 35 сония

462
Ўзбекистон элчиси Эрон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ТЕҲРОН, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги элчиси Фариддин Насриев Эрон Президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Эрон Президенти сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар соҳаларида ҳар томонлама изчил ривожланиб, янги даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Эрон етакчиларининг сиёсий иродаси, самарали саъй-ҳаракатлари ҳамда олий даражадаги музокаралар натижасида икки томонлама муносабатлар янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлагани таъкидланди.

Эрон Президенти Ўзбекистон элчисига масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш