Logo

Ўзбекистон элчиси Польша Сейми депутати билан мулоқот ўтказди

Февраль 24, 2026. 09:25 • 2 дақ

290
Ўзбекистон элчиси Польша Сейми депутати билан мулоқот ўтказди

ВАРШАВА, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша Сейми (Қуйи палата) Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Павел Коваль билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида парламентлараро ҳамкорликни ҳамда савдо-иқтисодий ва транспорт йўналишларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, суҳбатдош жорий йил январь ойида ўзининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини юқори даражада ташкил этишда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Читайте также

Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида Ўзбекистон ва Польшани боғлайдиган транспорт коридорларининг тўлақонли тарзда фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Поляк депутатига ҳар йили давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этиладиган Тошкент халқаро инвестиция форуми фаолияти, иштирокчилари ва мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, хусусан, унинг нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасининг инвестицион салоҳиятини оширишга қўшадиган ҳиссаси тўғрисида маълумот берилди.

Ўз навбатида, суҳбатдош ушбу форумнинг республикамизнинг инвестицион салоҳиятини ошириш ва минтақадаги интеграция жараёнларига ижобий таъсирини юқори баҳолади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш