Беларуслик журналист Ўзбекистоннинг “Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди
Июнь 24, 2026. 14:30 • 56 сония
• 18
МИНСК, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасида Беларус Иккинчи миллий телеканали бошловчиси ва “Звязда” газетаси махсус мухбири Екатерина Тумас-Тишкевичга “Халқ дипломати” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида журналистнинг икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Ўз навбатида, Екатерина Тумас-Тишкевич юксак эътироф ва мукофот учун алоҳида миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги дўстона ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишни ўзи учун катта шараф деб билишини таъкидлади.
У, шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонда бўлиб ўтган Беларус маданияти ва киноси кунлари юқори савияда ташкил этилганини қайд этар экан, келгусида бу каби маданий тадбирларни ташкил этишда шахсан иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси