Ўзбекистон элчиси Венгрия ТИВ давлат котиби билан музокара ўтказди
Июнь 24, 2026. 10:07 • 58 сония
• 57
БУДАПЕШТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги давлат котиби Клара Бройер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Будапештда бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон–Венгрия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш, вазирлик ва идоралараро алоқаларни кенгайтириш, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини тасдиқлади ҳамда икки томонлама кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси