Ўзбекистон ва Франция замонавий таълим технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Июнь 23, 2026. 11:00 • 51 сония
• 52
ПАРИЖ, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Франциянинг “EdTech France” ассоциацияси президенти Од Гено билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасида таълим технологиялари, рақамли таълим экотизимини ривожлантириш ҳамда ўқув жараёнларига сунъий интеллект ечимларини жорий этиш соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар Франциянинг рақамли таълим соҳасидаги илғор “EdTech” компанияларини Ўзбекистон бозорига жалб қилиш, уларнинг маҳаллий олий ва профессионал таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри шериклигини йўлга қўйиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича муҳим келишувларга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси