Ўзбекистон элчиси Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Апрель 19, 2024. 12:35 • 34 сония
• 180
ЛОНДОН, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов кеча Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нусрат Гани билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Британия томонига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув давомида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади