Германиянинг Саксония федерал ўлкаси билан касбий таълим соҳасида ҳамкорлик чуқурлаштирилади
Май 29, 2025. 11:11 • 2 дақ
• 51
ДРЕЗДЕН, 29 май. /"Дунё" АА/. Саксония федерал ўлкасининг Дрезден шаҳрида дуал касбий таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган Саксония иқтисодиёти таълим марказининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда федерал ўлканинг сиёсат, бизнес ва таълим соҳаси вакиллари, турли компаниялар ва тадбиркорлик уюшмалари аъзолари, шунингдек, фахрий меҳмон сифатида Саксония Бош вазири Михаэл Кретчмер ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов иштирок этди.
Таълим муассасанинг юбилей санасида cўзга чиққанлар дуал касбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ўзаро ташрифлар ва уларнинг натижалари хусусида тўхталдилар. Хусусан, ўтган йили ноябрь ойида "BSW" билан ҳамкорликда Ғарбий Саксонияда "кузги кампус" ташкил этилгани, унда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Саксония компанияларида металлургия ва электротехника мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтагани маълум қилинди. Шунингдек, жамият Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан кадрлар тайёрлаш ва инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.
Саксония Бош вазир Михаэл Кретчмер ўзининг табрик сўзида марказни Саксонияда касбий таълим учун ишончли ҳамкор дея эътироф этди. Унинг айтишича, 35 йил ичида ташкилот малакали мутахассислар тайёрлаш, турли касбларга ўқитиш ва малака ошириш дастурлари билан халқаро ҳамкорликка улкан ҳисса қўшди.
Шунингдек, халқаро таълим лойиҳаларининг бугунги кунда Германияда мавжуд малакали кадрлар тақчиллигига қарши самарали курашиш ва ҳудудий компанияларнинг глобал даражадаги рақобатбардошлигини сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга эканлиги, бу жараёнда Ўзбекистон билан ҳамкорликда яққол намоён бўлаётгани алоҳида қайд этилди.
BSW президенти Саксония 2022 йилдан буён Ўзбекистонда Германия тизими намунасидаги дуал таълим тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб келаётганини ҳамда Саксония компаниялари ёш ўзбекистонлик мутахассислар билан ишлашга тайёр эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади