Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Январ 22, 2024. 18:54 • 1 дақ

228
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 22 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти Халқаро бизнес департаменти раҳбари Джина Хедбринг ва ушбу ташкилот лойиҳа менежери Симона Андерссон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар жараёнида Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти томонидан дунёнинг қатор мамлакатларида био хилма-хиллик, атроф-муҳит, иқлим ўзгариши, рақамлаштириш, энергия, ўрмончилик, сув ва чиқиндиларни бошқариш ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида тақдимот қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, шунингдек, сув ресурслари ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида элчихона ва Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти ўртасида мунтазам алоқаларни давом эттириш ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш