Ўзбекистон ва Германия парламентлараро алоқалари изчил ривожланмоқда
Июль 04, 2025. 12:06 • 45 сония
• 625
БЕРЛИН, 4 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Бундестаги (парламент қуйи палатаси) Ҳуқуқ ва истеъмолчилар ҳимояси қўмитаси раиси, депутат Карстен Мюллер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида сиёсатчи жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясидаги иштирокини мамнунлик билан ёдга олди.
– Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўлами ислоҳотлар ва ўзгаришларни юксак баҳолайман, – деди Бундестаг қўмитаси раиси Карстен Мюллер. – Жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга янги имкониятлар ва қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида эътирофга лойиқ.
Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривожланиб бораётганлиги, мазкур жараёнда дўстлик гуруҳлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда иқтисодий, сиёсий, маданий ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади