Ўзбекистон ва Покистон уй-жой, қурилиш ва коммунал хизматлар соҳасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди
Июнь 25, 2025. 07:12 • 2 дақ
• 613
ИСЛОМОБОД, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон уй-жой ва қурилиш вазири Миан Риаз Ҳусайн Пирзода билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар уй-жой, қурилиш ва коммунал хизматлар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, ҳамкорлик истиқболлари, Тошкент шаҳрида ўтказилган олий даражадаги мулоқот чоғида соҳа бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Покиcтон ўртасидаги уй-жой, қурилиш ва коммунал хизматлар соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Икки мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги аҳолининг турли қатламлари учун мўлжалланган уй-жой лойиҳаларини амалга оширишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди, соҳа оид тажриба, моделлар ва ютуқлар билан алмашиш борасида ҳамкорликка тайёрлик билдирилди.
Қурилиш соҳасида икки давлат хусусий сектор вакиллари иштирокида арзон ва сифатли уй-жой лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш имкониятлари, қурилиш технологиялари, ёмғир сувини йиғиш, сувни қайта ишлаш ва "яшил" уй-жой қурилиши бўйича тажриба алмашиш, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, муҳандис ва мутахассислар учун техник семинарлар ўтказиш борасидаги томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларни бунёд этишда инновацион ва енгил қурилиш материалларини жорий этиш, сув тақчиллиги мавжуд шароитда экологик турар жой мажмуалари, "ақлли" сув бошқаруви тизимлари ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Миллий уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, молиялаштириш механизмлари, давлат харидлари ва қурилиш тендерларида икки мамлакат компанияларининг иштирокини таъминлайдиган ҳуқуқий ва институционал асосларни яратиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида ушбу йўналишлардаги мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун икки томон соҳавий ишчи гуруҳининг онлайн учрашувларини мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади