Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳаси бўйича амалий ишларни тезлаштириш механизмлари бўйича келишиб олди
Октябрь 15, 2025. 09:19 • 2 дақ
• 103
ИСЛОМОБОД, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон темир йўл вазирининг биринчи ўринбосари Саид Мазҳар Али Шаҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш жараёни ҳамда давлатлараро мультимодал транспорт-логистика қатнови доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Трансафғон темир йўли лойиҳаси бўйича амалий ишларни жадаллаштириш, консалтинг компанияларини танлаш ва геотехник тадқиқотларни белгиланган муддатларда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатлар мувофиқлаштирилди.
Томонларнинг Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда, шунингдек, "Покистон-Афғонистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Россия-Беларусь" йўналиши бўйича мультимодал қатновларини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирда мазкур йўналишда транзит имкониятларини янада оптималлаштириш бўйича музокараларни фаоллаштириш ва тез фурсатларда пилот поездни йўлга қўйиш бўйича ҳам томонларнинг таклифлари эшитилди.
Музокаралар якунида Тошкентдаги Лойиҳа офиси фаолиятини жадаллаштириш, геотехник тадқиқотларни ноябрь ойига қадар бошлаш, уч томонлама ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

АСЕАН давлатларидан Ўзбекистонга келадиган зиёратчилар оқими сезиларли даражада ортади



