Ўзбекистон ва Словения олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштиради
Июнь 06, 2025. 14:17 • 39 сония
• 143
ЛЮБЛЯНА, 6 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Словения олий таълим, фан ва инновациялар вазири Игорь Папич билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вазир Игорь Папич мулоқот авалида Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 21-22 май кунлари Словенияга буюрган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга қатъий содиқлигини таъкидлади.
Шунингдек, Словения томони ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, академик алмашинув, тил дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича фаол ҳамкорликка тайёрлигини тасдиқлади.
Икки давлатнинг тегишли идоралари ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор амалий қадамлар бўйича келишувга эришилди.
Томонлар кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида икки томонлама мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади