Ўзбекистон ва Буюк Британия Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида фильм яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Февраль 25, 2024. 14:14 • 2 дақ
• 1693
ЛОНДОН, 25 февраль. /«Дунё» АА/. 23 февраль куни Ўзбекистон элчихонасида "Mughals the Series" компанияси продюсери Мамта Кааш ҳамда "Scenario films" компанияси сценарий муаллифи Гарет Жонс билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот давомида буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида фильм яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони мазкур фильмнинг сценарийси "Бобурнома" тарихий асари асосида ишлаб чиқилиши, шунингдек фильмнинг инглиз тилида тасвирга олиниши ва уни ғарб давлатларининг катта экранларида намойиш этиш имконияти мавжуд эканлигини қайд этди.
Хорижий томон таклиф этилаётган фильм ўзбек халқининг Бобур сиймосида Буюк Британия ҳамда ғарб мамлакатлари халқига, унинг бой тарихи ва маданияти, урф-одат ва қадриятлари билан кенг таништиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат якунида ушбу фильмни тасвирга олиш масалаларини батафсил муҳокама этиш учун британиялик ижодкорлар ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Польшада бўлиб ўтган Халқаро Осиё конгрессида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди

Ўзбекистон элчихонасида ўзбек дипломатиясининг фахрийси, таниқли урду тили билимдони ва таржимон билан учрашув бўлиб ўтди


