Ўзбекистон Бельгия олий таълим муассасалари билан илмий-академик алоқаларни кенгайтирмоқда
Апрель 16, 2024. 08:37 • 37 сония
• 153
БРЮССЕЛЬ, 16 апрель. /"Дунё"/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фазилов Бельгиянинг Монс университети ректори Филипп Дюбуа билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида элчи мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Чет тилларнинг тажрибали ва малакали ўқитувчиларини тайёрлашга эътибор қаратилди.
Томонлар Монс университети ва Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда республиканинг бошқа олий ўқув юртлари ўртасида оғзаки ва ёзма таржима, юриспруденция, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Икки мамлакат олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади