Британия-Швеция трансмиллий фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
Август 15, 2024. 09:37 • 53 сония
• 226
ЛОНДОН, 15 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов "AstraZeneca" Британия-Швеция трансмиллий фармацевтика ва биотехнология компаниясининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича департамент раҳбари ўринбосари Нитин Капур билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фармацевтика саноатининг истиқболлари ва "AstraZeneca" компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Нитин Капур "AstraZeneca" компанияси фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган тадқиқотлар билан таништирди.
Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туриш бўйича ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имконият ва афзалликлар тўғрисида сўзлаб берди.
Мулоқот якунида мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида келгусида икки томонлама учрашувлар ҳамда ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
"AstraZeneca" Британия-Швеция трансмиллий фармацевтика ва биотехнология компанияси Швециянинг "Astra AB" ҳамда Британиянинг "Zeneca Group" ташкилотлари негизида 1999 йилда ташкил этилган. Компания бош қароргоҳи Кембриждаги биотиббиёт кампусида жойлашган. Унда 90 минг нафарга яқин ходимлар фаолият юритади. Компания онкология, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, юқумли, неврологик, нафас олиш ва яллиғланиш каби асосий касалликларни даволаш учун дори воситаларини ишлаб чиқаради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади