Logo

Нукус ва Гурлан туманларидаги мактабларга Польша томонидан тақдим этилган ноутбуклар топширилди

Июнь 11, 2025. 10:00 • 35 сония

595
Нукус ва Гурлан туманларидаги мактабларга Польша томонидан тақдим этилган ноутбуклар топширилди

ВАРШАВА, 11 июнь. "Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига сафари давомида ушбу ҳудудлардаги мактабларга инсонпарварлик кўмагини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, мамлакатимиз элчиси Варшава бизнес ва амалий фанлар университети томонидан беғараз тақдим этилган 15 дона ноутбукни Нукус туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби раҳбариятга тақдим этди.

Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари эҳтиёжлари учун эса Польшанинг "Equnico SE" компанияси томонидан берилган 15 дона ноутбук топширилди.

Ушбу хайрия акцияси Ўзбекистон ва Польша ўртасида иқтисодиёт ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, академик ва илмий алмашинувни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш