Ўзбек миллий таомлари Буюк Британия пойтахтидаги Трафальгар майдонида тақдим этилди
Июнь 11, 2025. 17:59 • 30 сония
• 73
ЛОНДОН, 11 июнь. /"Дунё АА/. Лондон мэрияси томонидан Буюк Британия пойтахтидаги Трафальгар майдонида ташкил этилган фестивалда ўзбек миллий таомлари тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва "OshPaz" ресторани билан биргаликда ташкил этилди.
Лондон мэри ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган мазкур фестиваль доирасида дунё ошхонаси ва пазандачилигининг энг илғор намоёндалари ҳамда ресторанлари иштирок этди.
Тадбир давомида ташриф буюрувчиларга ўзбек миллий таомлари тақдим этилди, уларни тайёрлаш жараёнлари ва тарихи ҳақида маълумотлар берилди.
Фестиваль меҳмонларининг аксарияти Ўзбекистон ва миллий таомлари ҳақида яхши билишларини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади