Logo

Ўзбекистон элчиси Белградда Сербия Бош вазири Девони раҳбари билан учрашди

Июль 10, 2025. 11:02 • 28 сония

499
Ўзбекистон элчиси Белградда Сербия Бош вазири Девони раҳбари билан учрашди

БЕЛГРАД, 10 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Бош вазири Девони раҳбари Милош Андич билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Сербия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва турли даражаларда эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, икки давлат ўртасида виза тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро қадамларни мувофиқлаштириш ва бўлажак икки томонлама тадбирларни мазмун бойитиш мақсадида тегишли идоралар орқали ишчи мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш