Logo

Берлинда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш масаласи муҳокама этилди

Август 06, 2025. 17:02 • 39 сония

204
Берлинда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш масаласи муҳокама этилди

БЕРЛИН, 5 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг Европа бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида вазир Гюнтер Крихбаум Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Марказий Осиёда дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилгани, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар изчил ривожланиб бораётганлиги қайд этилди.

Учрашув якунида барча даражаларда мунтазам ва самарали мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, ҳукуматлар ва парламентлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмлари доирасида биргаликдаги фаол ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш