Logo

Ўзбекистон элчиси Германия Бундестагининг янги сайланган раиси билан парламентлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Июль 03, 2025. 07:30 • 2 дақ

612
Ўзбекистон элчиси Германия Бундестагининг янги сайланган раиси билан парламентлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

БЕРЛИН, 3 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Бундестагининг янги сайланган раиси Юлия Клёкнер билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Германия Бундестаги томонидан ташкил этилган тадбир доирасида бўлиб ўтган учрашув аввалида элчи Дилшод Ахатов Юлия Клёкнерни Бундестаг раиси лавозимига сайлангани билан қутлади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Бундестаг билан парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланди. 

Шунингдек ўқинг

"Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, парламент фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолайман, – деди Юлия Клёкнер. – Мен икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни ҳам қўллаб-қувватлайман".

Шунингдек, суҳбат давомида парламентлар ўртасида ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, Германия Бундестагининг талабалар учун тажриба алмашиш ва малака оширишга йўналтирилган "Халқаро парламент стипендияси" дастурида Ўзбекистон ёшларининг сонини кўпайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш