Logo

Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

Октябрь 30, 2024. 12:17 • 28 сония

212
Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

АЛ-КУВАЙТ, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти ва Кувайт университети ректори Усома ас-Саид ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот  давомида олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўзбек томони билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


 Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университети ҳамда Кувайт университети   ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.


 Кувайт университетида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун таълим грантлари сонини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш