Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар Япониянинг Нара префектурасига экспорт қилинади
Май 02, 2024. 09:35 • 47 сония
• 208
НАРА, 2 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Нара шаҳрига амалий сафар давомида бир қатор сиёсий, бизнес ва туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, Нара префектураси ассамблеяси депутати Мицунори Сато билан учрашув давомида ҳудудлараро ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Нара префектураси ассамблеясида "Самарқанд билан дўстлик лигаси"ни тузиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонга сафари режалаштирилган Нара префектураси губернатори Макото Ямашита бошчилигидаги делегация таркибига Префектура ассамблеяси бош спикери ва депутатларини киритиш бўйича келишувга эришилди.
Дипломатлар, шунингдек, Нара префектурасида жойлашган жаҳонга машҳур "Gateau des bois" қандолатчилик фабрикаси раҳбари Масахико Хаяши билан учрашув ўтказдилар.
Масахико Хаяши шу йил февраль ойида фабрика томонидан Ўзбекистондан келтирилган қуритилган мевалардан тайёрланган маҳсулотлар катта қизиқишга сабаб бўлганини ва улар қисқа муддатларда сотилганини билдирди.
Учрашув натижасида Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар, жумладан, ўрик, ёнғоқ, майиз ва бодомни Нара шаҳрига экспортини кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади