Малайзиянинг йирик девелопер компанияси Ўзбекистон қурилиш соҳасига янги йўналиш ва технологиялар олиб кирмоқчи
Август 16, 2024. 08:02 • 2 дақ
• 158
КУАЛА-ЛУМПУР, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Sunway Construction Sdn Bhd" компаниясининг стратегия бўйича бош директори Файсал Ариф билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида компания бош менежери Тан Ким "Sunway Construction" компанияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Файсал Арифнинг айтишича, компания замонавий архитектура талабларига тўлиқ жавоб берадиган, мураккаб фуқаролик, саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаш, муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича Малайзиядаги энг йирик девелопер ҳисобланади. Бугунги кунга қадар компания 100 дан ортиқ йирик қурилиш объектларини бунёд этган. Айни пайтда эса 20 дан ортиқ объектларнинг қурилиши давом этмоқда.
Малайзия вакилига Ўзбекистонда бунёдкорлик соҳаси юқори суръатларда ривожланаётгани, жумладан "Янги Тошкент" ва Самарқанд шаҳридаги Ширин шаҳарчаси каби мега-лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Компаниянинг йиллар давомида орттирган улкан тажрибаси ва салоҳияти Ўзбекистонда замонавий қурилиш соҳасига янги йўналиш ва технологияларни олиб кириши мумкинлиги қайд этилди.
Учрашувда Малайзия томонига мамлакатимиз ҳудудларида меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, мамлакатимизда кенг оммалашиб бораётган "Янги Ўзбекистон" массивлари ва давлат-хусусий шерикчилик асосида инфратузилма объектлари қуриш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида фикр алмашилди.
"Мамлакатингизда қурилиш ва кўчмас мулкка бўлган талабни ўрганиш, ушбу соҳага инвестиция киритиш имкониятларини таҳлил қилиш учун компания мутахассисларини Ўзбекистонга юборишга тайёрмиз", – деди Файсал Ариф
"Sunway Construction" компанияси 1981 йилда ташкил этилган. У Малайзиядан ташқари Ҳиндистон, Хитой, Сингапур, Филлипин, БАА, Тринидад-Табаго, Мяньма каби давлатларида ҳам фаолият юритади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Германия касбий таълим ва миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Исломобод шаҳрида “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси очилди
Миср билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Ўзбекистон ва Польша нуфузли компаниялари АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатади
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади