Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда
Март 13, 2024. 13:34 • 34 сония
• 253
МАСКАТ, 13 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг "Salam Air" авиакомпанияси раҳбари Ахмед аль-Шидхани ва мазкур компаниянинг халқаро алоқалар бўйича бош директори Мазен аль-Салмани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, хусусан икки мамлакатни тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали боғлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновларининг йўлга қўйилиши ўзаро савдо-иқтисодий ва сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Музокаралар якунида "Salam Air" авиакомпанияси раҳбарияти ва Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида онлайн учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди