Маскатда Ўмондан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди
Июль 18, 2024. 08:57 • 29 сония
• 266
МАСКАТ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг "Salam Air" авиакомпанияси ижрочи директори Адриан Хамилтон-Маанс билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Адриан Хамилтон-Маанс мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлар алмашинувининг кескин ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашув якунида Маскатдан Ўзбекистон шаҳарларининг бирига ҳаво қатновларини амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
