Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Февраль 13, 2025. 17:16 • 30 сония
• 275
ПЕКИН, 13 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фарҳод Арзиев Хитой жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари – Давлат миграция хизмати раҳбари Сюй Ганлу билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, бизнес ва туризм алоқалари, таълим алмашинувлари тобора кенгайиб, фуқароларимизнинг ўзаро сафарлари кўпайиб бораётгани қайд этилди.
Миграция масалалари бўйича ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади