Logo

Ўзбекистон ва Хитой ёшлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Август 12, 2025. 11:23 • 2 дақ

54
Ўзбекистон ва Хитой ёшлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

ПЕКИН, 12 август /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "Home and Abroad News Press" агентлиги раҳбарияти ва хитойлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда "Home and Abroad News Press" агентлиги президенти Янь Вэй ва айни вақтда Халқаро журналистика ёзги мактабида таҳсил олаётган Пекин, Шанхай шаҳарлари ҳамда Хебей, Шаньдун, Гуандун, Юньнань ва Гуанси провинцияларидан келган ёш "келажак журналистлари" иштирок этишди.

Унда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги анъанавий дўстлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги таъкидланиб, ёшлар ишлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантириш учун ёшлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги урғуланди. Икки мамлакат ёшлари ўртасида таълим, касбий маҳорат ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги билдирилди.

– Сўнги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолайман, – деди Янь Вэй. – Республикадаги ижобий ўзгаришлар бизни жуда хурсанд қилмоқда. Ҳамкорликда таълим, маданият ва туризм соҳаларига оид қўшма тадбирлар, форум ва семинарлар ташкил этишга тайёрмиз. Бугунги тадбир эса хитойлик ёшларнинг Ўзбекистон ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбир сўнгида хитойлик ёшлар Ўзбекистонга саёҳат қилиш, ўзбекистонлик тенгдошлари билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш истакларини билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш