Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасининг маданият ишлари бўйича фахрий маслаҳатчиси тайинланди
Июнь 29, 2025. 07:55 • 2 дақ
• 641
СЕУЛ, 28 июнь. /"Дунё" АА/. Корея Республикаси халқаро маданий алмашинув фонди президенти Пак Чан Шик Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасининг маданият ишлари бўйича фахрий маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур унвон Пак Чан Шикка Ўзбекистон маданиятини Корея Республикасида кенг тарғиб қилиш, шу жумладан, 2025 йил Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги "Маданий алмашинув йили"ни юқори даражада ўтказиш мақсадида берилди.
Пак Чан Шикнинг тажрибаси ва фаолият олиб бораётган соҳасидан келиб чиқиб, уни муҳим ва масъулиятли лавозимга тайинланиши Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. Шунингдек, унинг икки халқ ўртасида маданий алмашинув, ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшиши кутилаётган ҳиссаси беқиёс бўлиши таъкидланди.
Корея Республикаси халқаро маданий алмашинув фонди президенти Пак Чан Шик ўз навбатида, ушбу масъулиятли вазифа учун миннатдорлик билдирар экан, 2025 йилда "Маданий алмашинув йили"да режалаштирилган тадбирларни Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда самарали ташкил этишга ҳамда бир қатор муҳим янги маданий ва илмий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга барча куч ва салоҳиятини сафарбар этишини қайд этди.
"Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимида, шунингдек, "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" мавзусидаги глобал кўргазма ва IX Халқаро конгрессда фаол иштирок этиш ниятимиз бор. Ушбу тадбирлар халқларимизнинг бой маданий меросини намоён этиш билан бирга дўстлик, англашув ва келажакдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади", – деди у.
Тадбир якунида биргаликда янги маданий тадбирлар режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни юқори даражада ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади