Logo

Шанхай шаҳрида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг Нанкин политехника институти билан истиқболли таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 01, 2024. 12:02 • 39 сония

200
Шанхай шаҳрида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг Нанкин политехника институти билан истиқболли  таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ШАНХАЙ, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг Нанкин политехника институти халқаро ҳамкорлик ва алмашинув департаменти директори Шан Вейлай билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзбекистонлик талабаларни Нанкин политехника институтида фундаментал касблар бўйича юқори малакали ихтисослашган мутахассислар этиб тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш учун Ўзбекистонда ихтисослаштирилган марказларни очиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мавжуд бўлган салмоқли тажрибани инобатга олган ҳолда, Хитой томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув якунида таклиф этилган лойиҳа ва дастурларни батафсил муҳокама қилиш учун Нанкин политехника институти делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш