Швецияда ўтказилган кўргазма ўзбек адабиётига бағишланди
Май 26, 2025. 17:59 • 49 сония
• 129
СТОКГОЛЬМ, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ва Ўзбек миллий маданий маркази ташаббуси билан Стокгольм шаҳрида жойлашган Салемс кутубхонасида ўзбек адабиётига бағишланган кўргазма ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир доирасида Тошкентдаги Халқаро Нордик университети томонидан тақдим этилган ўзбек адабиётининг энг сара асарлари тақдимоти, шунингдек, болалар ўртасида учун танловлар ўтказилди.
Унда Швеция таълим муассасалари вакиллари ва Стокгольмда истиқомат қилаётган ватандошлар қатнашди. Хорижий меҳмонлар Ўзбекистон адабиёти, бой маданий мероси ва маданиятига катта қизиқиш билдирди.
Зилола Йўлчиева, Ўзбек миллий маданий маркази раҳбари:
– Кўргазма доирасида ўзбек миллий адабиёти китоблари тақдимоти ва бой маданиятимизни намоён қилувчи қизиқарли танловлар ташкил этилди.
Швецияликлар ўзбек адабиёти ва маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Иштирокчиларга Буюк ипак йўлининг аҳамияти, таълим ва илм-маърифат ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди.
Шунга ўхшаш тадбирлар чет элда вақтинча бўлиб турган ватандошларимизни жипслаштиради, ўзбек тили ва маданиятининг ривожланиши, миллатлараро мустаҳкам дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади