Logo

Эронда вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат йўллади

Июнь 13, 2025. 11:15 • 38 сония

121
Эронда вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат йўллади

ТЕҲРОН, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Минтақадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ватандошларимизга хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш, расмий ва дипломатик миссиянинг расмий хабарларини кузатиб бориш юзасидан мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади, – дейилади мурожаатда. – Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

Фавқулодда ёрдам телефонлари :

 22299780

 22832025

Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш