"Приморский океанариум" илмий-ўқув маркази Ўзбекистонда денгиз биологияси ва балиқ етиштириш технологиялари бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилади
Август 11, 2025. 07:16 • 47 сония
• 117
ВЛАДИВОСТОК, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари "Приморский океанариум" илмий-ўқув маркази директори Ольга Шевченко билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "Приморский океанариум" илмий-ўқув мажмуаси ва Ўзбекистон илмий муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар "Приморский океанариум" ва Ўзбекистоннинг балиқ етиштиришга ихтисослашган корхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-амалий соҳада тажриба алмашиш, мамлакатимиз мактаб ўқувчилари ва талабалари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари учун денгиз биологияси ва балиқ етиштириш технологиялари бўйича махсус ўқув-семинарларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Россия Фан ва олий таълим вазирлиги таркибига кирувчи "Приморский океанариуми" илмий-ўқув мажмуаси экспонатларида денгиз ва чучук сувда яшовчи сув организмларининг 500 дан ортиқ турлари мавжуд. Комплексда яшовчи мавжудотларининг умумий сони эса 15 мингдан ортиқ. Ер юзининг барча океанлари ва иқлим зоналари мавжудотларини ўз ичига олган ушбу океанариум коллекцияси доимий равишда тўлдирилиб, такомиллаштириб борилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади