Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Нью-Йорк шаҳрида бир қатор самарали учрашувлар ўтказди
Октябрь 02, 2025. 12:15 • 2 дақ
• 431
ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти ташрифи якунидан сўнг ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси қатор тадбирларда иштирок этди ва хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, ташриф чоғида вазир йигирмадан ортиқ давлатларнинг ташқи ишлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Албания, Япония, Қирғизистон, Куба, Қозоғистон, Черногория, Шимолий Македония, Украина, Жазоир, Тожикистон, Беларусь, Болгария, Германия, Миср, Монголия, Баҳрайн, Сербия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар билан музокаралар амалга оширилди. Қатор ҳамкор давлатлар билан идоралараро ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланди, шунингдек, Ўзбекистон ва Палау Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши бўйича тарихий маросим ўтказилди.
Делегация халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам мазмунли мулоқотлар олиб борди. Сиёсий диалогни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва стратегик шерикликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ТИВ делегацияси қатор нуфузли тадбирларда ҳам иштирок этди. Жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сунъий интеллект ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган очиқ баҳслари, ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг йиллик мувофиқлаштириш йиғилиши, Ал-Ҳол лагери, атрофдаги лагерлар ва қамоқ жойларидан шахсларни қайтаришга бағишланган юқори даражадаги халқаро конференцияси ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Ташқи ишлар вазирлари норасмий йиғилиши.
Ушбу фаол иштирок Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш, манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг глобал ташаббусларини илгари суришда муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди