Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Кенгайиш масалалари бўйича Европа комиссари бўлажак тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдилар

Октябрь 21, 2025. 10:17 • 29 сония

194
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Кенгайиш масалалари бўйича Европа комиссари бўлажак тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кенгайиш масалалари бўйича Европа комиссари Марта Кос билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кенгайиш масалалари бўйича Европа комиссари Марта Кос хоним билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва яқинлашиб келаётган тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз барча учун барқарор ва фаровон келажакни барпо этишда мустаҳкам ҳамкорлик ва умумий қарашларнинг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш