Logo

Ўзбекистон ва Бельгия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари минтақавий жараёнлар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар

Октябрь 22, 2025. 16:42 • 45 сония

207
Ўзбекистон ва Бельгия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари минтақавий жараёнлар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар, Европа ишлари ва тараққиёт бўйича ҳамкорлик вазири Максим Прево билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бельгия Қироллигининг Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар, Европа ишлари ва тараққиёт бўйича ҳамкорлик вазири Максим Прево жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон-Бельгия ҳамкорлигининг ҳозирги суръатлари ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Айниқса, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, минтақавий жараёнлар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик.

Икки томонлама кун тартибимиз сермазмун ва истиқболли бўлиб, ўзаро шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб қўшма ташаббуслар ва яқинлашиб келаётган тадбирларни ўз ичига олади".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш