Logo

Ўзбекистон ва Франция ТИВ раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг мустаҳкам ва тобора ривожланиб бораётган руҳини тасдиқладилар

Октябрь 23, 2025. 09:08 • 42 сония

413
Ўзбекистон ва Франция ТИВ раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг мустаҳкам ва тобора ривожланиб бораётган руҳини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Парижда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Парижда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро жаноблари билан самарали ва мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз Ўзбекистон ва Франция стратегик шериклигининг мустаҳкам ва тобора ривожланиб бораётган руҳини яна бир бор тасдиқлади. Савдо, инвестициялар, инновациялар, таълим, барқарор ривожланиш ва бошқа муҳим йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратдик.

Шунингдек, минтақавий ва глобал жараёнлар юзасидан фикр алмашдик ҳамда ўзаро устувор йўналишларимизни икки ва кўп томонлама доираларда амалий натижаларга айлантириш мақсадида фаол ва истиқболли мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик".

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш