Logo

Ўзбекистон ва Кипр ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Октябрь 21, 2025. 09:59 • 35 сония

171
Ўзбекистон ва Кипр ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 "Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик. Фаол мулоқотни давом эттириш ва янги, икки томон учун фойдали йўналишларни излаб топишга келишиб олдик.

Шунингдек, бугунги минтақавий ва халқаро жараёнлар юзасидан фикр алмашдик. Конструктив ҳамкорлик, тинчлик ва барқарорлик борасидаги муштарак қадриятларга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш