Logo

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга интилишлари муштарак эканлигини тасдиқладилар

Октябрь 21, 2025. 09:49 • 35 сония

177
Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга интилишлари муштарак эканлигини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг ижобий динамикасини муҳокама қилдик ҳамда сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга интилишимиз муштарак эканини яна бир бор тасдиқладик.

Шунингдек, минтақавий ва глобал ривожланиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдик. Бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда мулоқот, ўзаро ҳурмат ва шериклик муҳимлигини таъкидладик".

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш