Logo

Ўзбекистон ва Сурия ТИВ раҳбарлари минтақавий тотувлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар

Июнь 22, 2025. 02:36 • 36 сония

289
Ўзбекистон ва Сурия ТИВ раҳбарлари минтақавий тотувлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштироки доирасида Сурия ташқи ишлар вазири Асаад Ҳассан Ал-Шаибани билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 "Сурия ташқи ишлар вазири Асаад Ҳассан Ал-Шаибани жаноблари билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақавий тотувлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладик. Ўзбекистон Сурияда тинч ҳаётни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларда иштирок этишни ва кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш