Logo

Бахтиёр Саидов: Биз Ўзбекисто-Европа иттифоқи ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш ва том маънода истиқболли шерикликни ривожлантиришда давом этамиз

Октябрь 21, 2025. 09:19 • 43 сония

190
Бахтиёр Саидов: Биз Ўзбекисто-Европа иттифоқи ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш ва том маънода истиқболли шерикликни ривожлантиришда давом этамиз

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммитининг муваффақиятли натижалари билан мустаҳкамланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўзаро ҳамкорлигининг мисли кўрилмаган даражасини намоён этмоқда. Музокараларимиз эса мазкур ижобий динамикани янада ривожлантиришга – яқинлашиб келаётган тадбирларнинг бой кун тартибини муҳокама қилишга, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда ҳали кашф этилмаган кўплаб имкониятларимизни юзага чиқаришга қаратилди.

   Биз Ўзбекисто-Европа иттифоқи ўртасида мулоқотни чуқурлаштириш ва том маънода истиқболли шерикликни ривожлантиришда давом этамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш