Бахтиёр Саидов: Биз Италияни Европадаги Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири сифатида юқори қадрлаймиз
Октябрь 16, 2025. 09:28 • 38 сония
• 236
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Рим шаҳрида Италия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Италия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Антонио Таяни жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз очиқ, конструктив ва истиқболли руҳда ўтди. Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатларнинг барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қатъий интилишимизни тасдиқладик.
Биз Италияни Европадаги Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири сифатида юқори қадрлаймиз ҳамда стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга интиламиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди