Ўзбекистон ТИВ раҳбари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Истанбулда бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги сессиясида муваффақиятли иштирок этди
Июнь 22, 2025. 13:35 • 43 сония
• 612
ТОШКЕНТ, 22 июнь. / "Дунё"АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун самарали майдон бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Ўзбекистон делегацияси ислом дунёсидаги ҳамкорлар билан ўнлаб самарали учрашувлар ва мазмунли мулоқотлар ўтказди. Олдимиздаги долзарб муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашиб, тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлашнинг амалий йўлларини муҳокама қилдик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди