Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат департаменти делегацияси икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар

Октябрь 27, 2025. 15:51 • 52 сония

210
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат департаменти делегацияси икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландауни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор жаноблари ва Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан жуда самимий, кенг қамровли ва сермаҳсул учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокараларимиз давомида АҚШ-Ўзбекистон икки томонлама муносабатлардаги мислсиз суръатни — савдо ва инвестициялардан тортиб таълим ҳамда инновацияларгача бўлган барча соҳалардаги юксалишни – алоҳида таъкидладик.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини, шунингдек, яқинлашиб келаётган мулоқотлар кун тартибидаги истиқболли масалаларни батафсил муҳокама қилдик.

Иккала мамлакат ўртасидаги Кенгайтирилган стратегик шерикликни янада ривожлантириш мақсадида барча мавжуд ресурсларни сафарбар этишга келишиб олдик".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш