Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Июль 17, 2025. 21:40 • 40 сония
• 529
ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кобул шаҳрида Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Халифа Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасида хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш соҳаларида кенгайиб бораётган ҳамкорликни муҳокама қилдик.
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни сезиларли даражада яхшилаш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этдик".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди