Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЮНИCЕФ Ижрочи директори билан учрашди
Май 26, 2025. 15:12 • 37 сония
• 1091
ТОШКЕНТ, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) Ижрочи директори Кэтрин Мэри Расселл билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) Ижрочи директори Кэтрин Мэри Расселл хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ҳукумати учун мамлакатимиз ва бутун дунё бўйлаб келажак авлодлар фаровонлиги учун энг яхши шароитларни яратиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Бугунги учрашувимизда биз минтақадаги миллионлаб болалар учун ёрқин келажак яратишга қаратилган муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан кенг фикр алмашдик. ЮНИCЕФ билан яқин ҳамкорликни юқори қадрлаймиз ва Жамғарма фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз".
"Дунё"АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди