Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ICESCO бош директори билан учрашди
Июль 06, 2026. 16:40 • 2 дақ
• 65
ТОШКЕНТ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Меҳмоннинг мамлакатимизга I Халқаро ислом цивилизацияси форуми очилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрганидан мамнун эканимизни билдирдик.
Музокаралар чоғида илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ICESCO билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда яқин истиқболда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи “Ҳаракатлар режаси” ижросига алоҳида эътибор қаратдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси