Қоҳирадаги Буюк Миср музейида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тақдимоти ўтказилди

Июнь 14, 2026. 13:00 • 2 дақ

72

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қоҳирадаги Буюк Миср музейида бўлиб ўтган “Ўзбекистон–Миср: цивилизациялар ва мерос мулоқоти” мавзусидаги маданий-маърифий тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қоҳира шаҳридаги Буюк Миср музейида “Ўзбекистон–Миср: цивилизациялар ва мерос мулоқоти” мавзусидаги маданий тадбирда иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди. Бугунги кунда мазкур марказ халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим халқаро майдон сифатида шаклланмоқда.

Ўзбекистон ва Мисрни асрлар давомида шаклланган бой маънавий мерос, илмий-маърифий анъаналар ва умумий цивилизацион қадриятлар боғлаб туради. Буюк алломаларимиз мероси, қўлёзмалар маданияти ва ислом илм-фани ривожига қўшилган улкан ҳисса мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий яқинликнинг мустаҳкам асосидир.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида маданий меросни асраш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, қўлёзмаларни ўрганиш ва рақамлаштириш, шунингдек, маърифат ва бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур маданий тадбирни юксак савияда ташкил этишда кўрсатилган яқин кўмак ва иштироки учун Миср Араб Республикаси туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири Шериф Фатҳига, Ал-Азҳар мажмуаси ва Миср муфтияти раҳбариятига, парламент аъзоларига, илмий ва маданий доиралар вакилларига ҳамда барча ҳамкор ташкилотларга самимий миннатдорлик изҳор этамиз”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш