Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Лондонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида ўзаро фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги умумий интилишларни тасдиқладилар
Май 19, 2025. 19:21 • 45 сония
• 1426
ТОШКЕНТ, 19 май. "Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондон шаҳрига амалий ташрифи давомида бугун Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Лондон шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганини акс эттирувчи 2025 йилга мўлжалланган кенг ва истиқболли кун тартибини муҳокама қилдик.
Савдо ва инвестициядан тортиб маданий алоқалар ва глобал чақириқларгача бўлган соҳаларни қамраб олган ҳамкорлигимиздаги янги имкониятлар юзасидан фикр алмашдик. Ўзаро фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги умумий интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик.
Учрашувимиз якунида вазирликларимиз ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладик. Самимий меҳмондўстлик ва самарали мулоқот учун миннатдормиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди